Гинтер

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Маттиас Гинтер янги мавсумни Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”сида бошлайди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича, мюнхенгладбахликлар ушбу трансфер учун 17 млн евро сарфлайди. Бироқ, дортмундликлар 23 ёшли футболчиси ортидан бонуслар билан бирга қўшиб ҳисоблаганда 20 млн евро фойда кўриши ҳам мумкин.

Футболчининг ўзи эса “Боруссия М” билан 2021 йилга қадар шартнома имзолайди. Таъкидлаш керакки, Гинтернинг хизматларига шунингдек “Хоффенхайм” ва бир қатор инглиз клублари жиддий қизиқиш билдиришган эди.