Globe Soccer Awards 2016: Номзодлар билан танишинг
Ads

Globe Soccer Awards талқини бўйича дунёнинг энг зўр футболчиси номинациясига номзодлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда globesoccer.com нашри хабар бермоқда.

Унга кўра, қуйидаги футболчилар ушбу совринга эга бўлишлари мумкин:

Лионель Месси ("Барселона", Аргентина), Гарет Бэйл ("Реал", Уэльс), Криштиану Роналду ("Реал", Португалия), Антуан Гризманн ("Атлетико", Франция), Гонсало Игуаин ("Ювентус", Аргентина) ва Жейми Варди ("Лестер", Англия).

Дунёнинг энг яхши жамоасига номзодлар орасида "Лестер" (Англия), "Реал", "Севилья" (иккаласи – Испания), "Мольде" (Швеция) ва "Легия" (Польша) жамоалари ўрин олишган.

Сайёрамизнинг ортда қолган мавсумдаги энг яхши мураббийи номига Зинедин Зидан ("Реал"), Фернанду Сантуш (Португалия), Клаудио Раньери ("Лестер"), Унаи Эмери ("ПСЖ") ва Массимилиано Аллегри ("Ювентус")лар номзодлари кўрсатилган.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот 27-28 декбрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида топширилади.