Гнабри Германия терма жамоасида 2012 йилдан буён ҳеч ким қилмаган ишни бажарди

Айни дақиқаларда Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашув бўлиб ўтмоқда. Беллашувда немислар футболчиси Серж Гнабри гол уришга эришди.

Шундай қилиб, 24 ёшли футболчи Германия терма жамоасида 2012 йилдан буён кетма-кет 4 та учрашувда гол урган илк ўйинчига айланди. "Бавария" футболчиси бунгача, Эстония, Голландия ва Шимолий Ирландия терма жамоаларига гол урган эди.

Маълумот учун, сўнгги бор Германия терма жамоаси сафида кетма-кет 4 та баҳсда гол уришни Месут Ўзил уддасидан чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!