Годин: Конте ва Симеоне жуда ўхшаш

"Интер" ҳимоячиси Диего Годин  Антонио Конте ва Диего Симеоненинг ўйин услубларидаги боғлиқликлар ҳақида гапириб ўтди.

"Ҳозирги "Интер" менга 2013/2014 мавсумдаги Ла Лига унвонини қўлга киритган "Атлетико"ни эслатмоқда. Жамоадаги муҳит, руҳ, натижа кўрсатиш учун интилиш ва мухлисларнинг иштиёқи яққол сезилади.

Конте ва Симеоне жуда ўхшаш. Уларнинг иккаласи ҳам футбол билан яшашади. Ўзининг мустахкам қарашларига эга бўлган мураббий мавсумнинг хар қандай босқичида ҳам футболчи учун муҳим рўл ўйнайди", - дейди Годин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!