Годин ортга қайтмайди

“Интер” ҳимоячиси Диего Годин яна “Атлетико”га қайтиши мумкинлигини инкор этди. Гап шундаки, “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳимояси заифлашгани боис Годинни ортга қайтармоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Кўп одамлар бу ҳақда мендан сўрашди, лекин “Атлетико” энди ортда қолди. Бу менинг спортчилик фаолиятимдаги энг зўр давр бўлган. Ҳар ҳолда ҳозирча шундай.

Менинг “Атлетико”даги вақтим тугади ва мен бошқа саҳифани очдим. Мен футболчи сифатида у ерга бошқа қайтмайман, бу аниқ. Лекин ҳамиша “Атлетико”нинг мухлиси бўлиб қоламан”, - дейди уругвайлик футболчи.

Диего Годин 2019 йилнинг ёзида “Интер”га эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!