Годин Роналдунинг қилган харакати борасида: "Бу хурматсизлик эди"

Италиянинг "Интер" клуби янги химоячиси Диего Годин "Ювентус" тўпурари Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал баҳсининг жавоб ўйинида("Ювентус" - "Атлетико" 3:0) қилган харакатини хурматсизлик деб атади.

ЧЛдан ўрин олган "Ювентус" - "Атлетико" баҳсининг жавоб ўйинида Роналду хет-трик қайд этиб, мадридликлар устози Диего Симеоненинг харакатларини қайтарган эди.

"Симеоне мухлисларнинг кескин харакатлари учун бу ишни қилган эди. Роналдунинг харакати эса бошқача эди. Бу одамларга нисбатан хурматсизлик эди," - деди уругвайлик химоячи.

Шу қаторда 33 ёшли футболчи Роналдуга қарши қандай ўйнаш кераклигини ҳам айтиб ўтди.

"Масала қандайдур техника кўрсатишда эмас, Масала консетрацияни ушлашда. 90 дақиқа давомида Роналдуни ҳатто 1 сонияга ҳам эътибордан қочирмаслик керак. Сабаби, гол уриш учун Кришга бу етарли," - деб сўзлаб берди Годин.

Манба: Goal.com

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!