Гол урган Марсело қора танлиларни қўллаб-қувватлади (ФОТО)

Айни дамда, Ла Лиганинг 28-туридан ўрин олган "Реал" ва "Эйбар" (3:1) жамоаларининг қарама-қаршилиги бўлиб ўтмоқда.

Ушбу учрашувда мадридликлар ҳимоячиси Марсело гол уришни уддасидан чиқди.

Бразилиялик футболчи ўз голини тиззасига таяниб, бир қўлини юқорига кўтарган ҳолда нишонлади ва бу орқали, Black Lives Matter ("қора танлиларнинг ҳаёти аҳамиятлидир") ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Black Lives Matter ҳаракатлари қора танлиларга қарши зўравонликни олдини олиш мақсадида АҚШда афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг уштирилмоқда.

EafhB1JXQAMSHlu

3293724-2020-06-14T181306Z_2060843477_RC269H9LMMOY_RTRMADP_3_SOCCER-SPAIN-MAD-EIB-REPORT

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)