Гол урган Шомуродов ва ассист қилган Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?

Туркия Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Эюспор" ҳамда "Башакшеҳир" ўртасидаги беллашув истанбулликлар фойдасига 2:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Учрашувдаги Зелке (14), Шомуродов (53) ва Бозок (90+3) муаллифлик қилишди. Аббосбек Файзуллаев эса, учрашувдаги биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди.

Туркия клуби шарафини ҳимоя қилаётган легионерларимиз машхур аналитик дастурлар томонидан қуйидагича баҳоланди:

Аббосбек Файзуллаев — "Sofascore" 7.7 балл, "Flashscore" 8.9 балл, "FotMob" 8.6 балл ва "WhоScored" 8.6 баллга лойиқ кўрилди.

Элдор Шомуродов — "Sofascore" 8.0 балл, "Flashscore" 8.0 балл, "FotMob" 8.5 балл ва "WhоScored" 7.7 балл қўйди.

Шу тариқа Элдор Шомуродов Туркия чемпионатидаги 15-голини урди ва тўпурарлар баҳсида яна биринчи ўринга қайтиб олди. Файзуллаевга тўхталадиган бўлсак, бугунги учрашувда Аббосбек аналитик дастурлар томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида баҳоланди. 

Туркия Суперлигасининг 22-турида "Башакшеҳир" ўз уйида "Бешиктош" билан куч синашади. Учрашув 15 февралда ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!