Гол уролмаётган аутсайдер “Челси”нинг икки ҳужумчисини ёрдамга чақирди
Англия Премьер-лигасининг номдор клубларидан бири “Эвертон” учун янги мавсум муваффақиятсиз бошланди.
Шон Дайч шогирдлари дастлабки икки учрашувда ўз дарвозасидан еттита тўп олиб чиқди ва ҳали бирорта гол ургани йўқ.
Жамоанинг энг кучли форварди Доминик Калверт-Льюинн бошқа клубга кетишни режа қилган. Шу боис, ливерпулликлар ҳужум чизиғига янги ўйинчиларни олиб келишга мажбур.
Манбаларнинг ёзишича, “Эвертон” мутасаддилари “Челси”га керак бўлмай қолган икки форвард Давид Датро Фофана ҳамда Армандо Бройяга жиддий қизиқиш билдиряпти.
Ўз навбатида “аристократлар” ҳар икки легионерни жамоани тарк этиши керак бўлган футболчилар рўйхатига киритган ва улар бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр.
Фикрлар