"Golden Boy" соврини учун номзодлар маълум

"Golden Boy" мукофотига даъвогарлар номи маълум бўлди.

"Tuttosport" нашри Европада йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Совринга асосий даъвогарлар рўйхатига: Жамал Мусиала, Матис Тель (иккаласи ҳам "Бавария"), Жуд Беллингем ("Боруссия"/"Реал" Мадрид), Гави, Алекс Бальде (иккаласи ҳам "Барселона"), Флориан Виртц ("Байер"), Харви Эллиотт ("Ливерпуль") ), Расмус Хейлунд, Жоржио Скальвини (иккаласи ҳам Аталанта), Хави Симонс (ПСВ), Антонио Силва ("Бенфика").

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави "Golden Boy" мукофотини қўлга киритган эди.

бро_1

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!