Голландия термаси устозида

Голладия терма жамоаси бош мураббийи Роналдь Куман мамлакат футбол федерацияси билан шартномаси ҳақида гапириб ўтди.

Мураббийнинг гапларига кўра, унинг шартномасига "Барселона"га Евро-2020 дан сўнг кетиш имконияти киритилган экан.

"Ха, менинг шартномамда "Барселона" кетишим мумкинлиги ҳақида банд бор, бироқ бу фақат Европа чемпионатидан сўнг амалга ошиши мумкин. Аммо ҳозир мен хеч қаёққа кетмаяпман," - дейди Куман.

Мутаҳассиснинг голландлар билан шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" устози Эрнесто Вальверденинг каталонлар билан шартномаси 2020 йил ёзигача амал қилади, аммо унда келишувни бир йилга узайтириб олиш имконият мавжуд.