Голландияда "олтин ўйин" бўлиши мумкин
Хабарингиз бор, куни кеча Голландия чемпионати муддатидан аввал якунлангани ҳақида эълон қилинган эди. “Аякс” сардори Душан Тадич эса мамлакат футбол федерациясининг мавсумни чемпионсиз якунлаш ҳақидаги ушбу қароридан норози эканлигини билдирди.
“Қандай қилиб бу қарорга рози бўлиш мумкин? Мавсумни чемпионсиз якунлаш мумкин эмас. Биз ҳозир мусобақа жадвалида пешқадамлик қиляпмиз ва чемпионни аниқлаш учун 2-ўриндаги АЗ билан финал учрашуви ўтказилишига ҳам розиман.
Ҳозир ҳамма учун оғир вазият, инсон саломатлиги ҳамиша биринчи ўринда туради. Аммо, мен профессионал футболчи сифатида кубок ютиш учун ўйнайман. Шунинг учун мен бу қарордан жуда ҳам ранжидим”, - дейди Тадич.
Ҳозирда жадвалда 1- ва 2-ўринда бораётган “Аякс” ва АЗ ҳисобида бир хил - 56 тадан очко бор. Аммо, тўплар нисбатига кўра амстердамликлар яхшироқ кўрсатгичга эга.
Фикрлар