Голландиянинг машҳур жамоасида бирданига 9 та шахсда коронавирус аниқланди

Голландиянинг машҳур клубларидан бири ҳисобланган “АЗ Алкмаар”да коронавирус билан боғлиқ жиддий вазият юзага келди.

Жамоа аъзоларида COVID-19 га қарши топширган тестларнинг 9 таси мусбат натижа берган. Уларнинг 4 нафари асосий, 2 таси ёшлар жамоасидан. Яна 3 таси эса клуб ходимлари ҳисобланади. Айни дамда уларнинг барчаси карантинга олинган.

Ортда қолган 4 та тур якунларига кўра, “АЗ Алкмаар” Голландия чемпионати мусобақа жадвалида 3 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
/*desktop-news-footer*/

Минбар

Барча блоглар