Голларга бой ўтган ўйинда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, айни вақтда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Марокашдаги йиғинда иштирок этмоқда. 

Вакилларимиз халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Тогога қарши майдонга чиқди ва 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Моучери 8-дақиқада ҳисобни очди. Бунга жавобан Кападзе шогирдлари 5 та гол урди (Ҳамралиев, Жўрақўзиев, Абдумажидов, Одилов, Маҳмудов). Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Ветчире ва Кевин ўз номларини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, Ўзбексистон Олимпия терма жамоаси ғалаба қозонди. Маъулмот учун, уларни олдинда Кот-д'Ивр ва Марокашга қарши баҳслар кутмоқда.  

Ўзбекситон 5:3 Того

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!