Голларга бой ўтиши кафолатган ўйин учун превью

Chery Tigo 7 PRO

Евро биринчи тур учрашувлари давом этади. Бугун "B" гуруҳидан ўрин олган Испания - Хорватия учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан иккала жамоа билан яқиндан танишиб чиқамиз. 

Испания

 Жаҳон чемпионатидан кейин Испания учун кўп нарса ўзгарди. Биринчи навбатда янги мураббий масаласи кўпчиликни ҳайратга солганди. Аммо Де ла Фуэнте терма жамоага бўлган ишончни қайтара олди. Унинг шогирдлари саралаш босқичида Шотландиядан ўтиб, гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқди. 62 ёшли мутахассис олдида энди катта синов турибди. Сабаби, жамоа сўнгги марта "Евро-2012"да муваффақиятли иштирок этди. Шундан бери "қизил фурия"ни йирик чемпионатларда "омади чопмаяпти". Айниқса, уларнинг плей-офф ўйинларининг иккитасидагина ғалаба қозонгани одамни ажаблантиради. Аммо айни пайтда таркиб бўйича муаммолар нисбатан камроқ. Айниқса, Ламин Ямал ва Нико Уильямсга билдирилаётган ишонч катта. Улар яқин дўстлар эканлиги бу тандемни янада бир-бирини яхши тушиниб ҳаракат қилишини англатади. Аслида бу Испания терма жаомасида узоқ йиллардан бери кузатилмаётган ҳолат, яъни бу ярим ҳимоячилар мамлакати ҳисобланади. Шунингдек, таркибга кучли хавбеклар йиғилган. Педрининг га қарши ўйинда қилган дубли орқали спорт формасини тиклаб олганини билдирмоқда. "Манчестер Сити"нинг муҳим футболчиларидан бири бўлган Родри, ЧЛ ғолиблари Начо, Карвахаль каби ўйинчилар бугун асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. 

Spain's 16-year-old Yamal becomes country's youngest player and scorer |  Reuters

Хорватия

2018 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин кўплаб жамоаларда мураббийлар алмашди. Аммо ўша турнирда ярим финалгача етиб борган Хорватиянинг устози ҳали ҳам Златко Даличдир. 57 ёшли мутахассис сўнгги йилларда жамоани стабиллаштира олди. Улар ўтган ЖЧда ҳам ярим финалгача етиб бориб, учинчи ўринни қўлга киритишди. Энди агарда Хорватия камида 1/2 финалга чиқа олса, мўъжиза ҳисобланмайди. Жамоа саралашда Туркияга биринчи ўринни бой бериб қўйганди, лекин хорватлар ўтган йилнинг октябридан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Шу билан бирга, ўтган ҳафта бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Португалияни мағлуб қила олди.

Croatia Squad Announced for Upcoming Euro 2024 Qualifiers, Including Luka  Modrić - Total Croatia

Ўзаро ўйинлар

Испания ва Хорватия иштирокидаги ўйинларда кўп гол урилади. Миллатлар лигасидаги ўйинни ҳисобга олмаганда сўнгги 3 та ўйинда жамоалар 19 та гол киритган. Ундан иккитасида испанлар ғалаба қозонган бўлса, бир маротаба хорватларнинг қўли баланд келганди ва буларнинг барчаси расмий турнирларда бўлган учрашувлардир. Томонлар айнан Евро чемпионатида 2016 ва 2012 йилларда тўқнаш келишган. Португалия чемпион бўлган турнирда Перишичнинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига Хорватия ютган бўлса, бундан 12 йил олдинги баҳсда Наваснинг ягона голи "қизил фурия"га ғалаба олиб келган. 

Euro 2012: Spain beat Croatia to progress but they look far from invincible  | BelfastTelegraph.co.uk

Тахминий таркиблар

Испания: Симон, Карвахаль, Ле Норманд, Начо, Гримальдо, Мерино, Родри, Педри, Ламин, Мората, Уилльямс

Хорватия: Ливакович, Станичич, Шутало, Понграчич, Гвардиол, Модрич, Брозович, Ковачич, Майер, Будимир, Крамария

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!