Головин: Фақат Россия, бошқа вариант йўқ

Александр Головин фаолиятини якунлаганидан сўнг Монакода қолишни режалаштирмаяпти. 

- Фаолиятингизни якунлаганингиздан кейин "Монако"да қолишни тасаввур қиляпсизми? 

- 99 фоиз айтаманки, йўқ. Мен Россияда яшашни хоҳлайман. Бу ерга қанчалик мослашмайин, барибир ўз мамлакатим менга кўпроқ ёқади. Қариндошлар, дўстлар ва бошқалар бор. Фақат Россия, бошқа вариантлар йўқ. 

- Бу ерда ўз юртингизда бор нимани соғиндингиз? Охирги марта чучвара ҳақида гапирган эдингиз. 

- Улар ҳали ҳам етишмаяпти (кулади). 

- Билмайман, ростини айтсам. Бизнинг менталитетимиз, халқимиз очиқлиги бўлса керак. Бу ерда одамлар бошқача фикрлайди. Бу ёмон эмас, балки, менга таниш ва қулай бўлган тарзда эмас. 

- Россияда ўзимни ўз уйимдагидек ҳис қиламан", - деди "Монако" ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!