Головин мавсумнинг энг ёмон трансфери деб топилди
Ads

2018 йилнинг ёзида ЦСКАдан “Монако”га кўчиб ўтган Александр Головин Goal.com талқини бўйича мавсумнинг энг ёмон трансфери деб топилди.

Портал кузатувчилари 23 ёшли россиялик футболчини Франция чемпионатига умуман мослашиб кета олмади деб ҳисоблашди. Унинг трансфери айнан мана шу меъзон асосида баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” Головинни ўтган ёз 30 млн еврога сотиб олган эди. У ортда қолган мавсум монаколиклар сафида 35та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.