Головкиннинг орзуси ушалмайди
 

 

Профессионал бокснинг ўрта вазнида барча камарларни бирлаштиришни истаган Геннадий Головкин бу орзусига эраша олмайдиган кўринади.

WBA, IBO, WBC ва IBF йўналишлари чемпионлик камарини эгаллаб турган Геннадий Головкин шу йилнинг 17 июль куни Қозоғистонда WBO чемпиони Билли Жо Сондерс билан жанг қилиши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Бироқ, қозоғистонлик боксчи жамоаси жангга шартнома имзоланди деган хабарни эрта ва ноўрин тарқатгани маълум қилинди.

- Головкин ва Сондерс ўртасидаги жанг режада ҳам йўқ, - деди WBO президенти Франциско Варкарсель. - Улар ўртасида жанг шартномаси имзолангани йўқ. Бу икки боксчи ўртасидаги жанг умуман бўлмаслиги ҳам мумкин.

Геннадий Головкин британиялик боксчи эгаллаб турган WBO чемпионлик камарини қўлга киритса, ўрта вазннинг мутлақ чемпиони бўлади. Қозоғистонлик боксчи айнан мана шу орзусига эришишни ўйламоқда.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар