Головкиннинг устози Магрегорга Мейвезерни мағлуб қилиш йўлини ўргатди
Ads

Машҳур бокс мураббийи Абель Санчес Конор Макгрегор ва Флойд Мейвезер ўртасида бўладиган жангда ирландиялик спортчининг ғалаба қозониш имконияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Санчеснинг фикрича, Макгрегор ҳар қандай ҳолатда Флойд жанг темпини бериб қўймаслиги керак экан. Мазкур қарама-қаршилик 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Макгрегор ҳеч нарса йўқотмайди. Ҳеч нарса. Аммо Флойд жангда устунлик қилмаса, бошқача бўлиши мумкин. Макгрегор — ҳавфли рақиб. Бу аниқ. Жангда ғалаба қозонишнинг биргина йўли қўл ва оёқларни Флойдникидан тез ҳаракат қилдиришдир. Одамлар уни (Макгрегорни) кучли дейишмоқда, аммо кичик имконият бериб қўйилса, Флойдга шунинг ўзи етарли бўлади. Шунинг учун ҳар бир раунднинг ҳар дақиқасида фаол бўлиб, қўлларни ишга солиш керак, – дейди Санчес.