Гўзал Юсупова кортга қайтди
Ads

Фарғонада хотин-қизлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган турнирда саралаш баҳслари ўтказилмоқда.

Асосий тўр баҳсларига чиқиш учун ўтаётган саралаш босқичнинг илк даврасида ҳамюртимиз Гўзал Юсупова АҚШ вакиласи Александра Рилейни 6:0, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қуръа натижасига кўра икки теннисчимиз – Гулсина Ҳалимуллина ва Ириса Турсунова ўзаро рақибларга айланди. Ушбу учрашувда Гулсина 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.