Гозенс АПЛ клубига ўтиш ҳақида: "Бу менинг фаолиятимни хавф остига қўярди"

"Аталанта" собиқ юлдузи Робин Гозенс қишки трансфер ойнасида "Ньюкасл" таклифини рад этгани ҳақида гапирди:

"Менда "Ньюкасл"дан таклиф бор эди, лекин рад этдим. Бу менинг фаолиятимни хавф остига қўярди,- деди Гозенс "Kicker" нашрига. Шу билан бирга, ҳимоячи саудияликлар томонидан сотиб олинган клуб таклифини жиддий кўриб чиққанини таъкидлади.

"Агар бошқа клубда худди шу иш учун бир неча баробар кўп пул олиш имконияти бўлса, менга оддийгина "йўқ, раҳмат" деб айтадиган одамни кўрсата оласизми?! Бу фақат менга тегишли эмас. Бу пул эвазига оиламнинг яна бир неча авлодини таъминлашим мумкин эди,- дея ўз фикрлари билдирди "Аталанта" собиқ футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, германиялик қанот ҳимоячиси қишки трансферлар ойнасида "Интер" сафига бориб қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!