Гранд клуб “Барса”га бир футболчи учун катта сумма таклиф қилди, лекин...

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоанинг ҳужумкорлик салоҳиятини ошириш керак, деган хулосага келди.

Лондонликлар буни “Барселона”нинг ҳужумкор футболчиси Рафинья ёрдамида амалга оширмоқчи.

Fichajes нашрининг ёзишича, Англия клуби бразилиялик чарм тўп устасини қўлга киритиш учун Каталонияга клубига 75 миллион евро таклиф қилишни мўлжаллаяпти.

Манбага кўра, бу сумма каталонияликларни қониқтирмайди. “Барселона” Рафинья бўйича 83 миллион евродан паст нарх белгиланган таклифларни кўриб чиқмайди.

27 ёшли Рафинья жорий мавсумда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилмоқда. Унинг “Барса” билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!