Грандлар нишонидаги “юлдузча” сотувга қўйилмоқда

  • 23 август, 2021, 20:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қатор катта клублар нишонида турган Эдуардо Камавинга “Ренн” билан шартномани узайтиришдан бош тортганидан кейин клуб раҳбарияти 18 ёшли ярим ҳимоячини 31 августга қадар сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

Эдуардо Камавинганинг амалдаги келишуви 10 ойдан кейин якунланади. Шу боис, францияликлар куйиб қолмаслик учун уни тезроқ сотиб юбормоқчи. “Ренн” бу трансфердан ҳеч бўлмаганда 35 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Эдуардо Камавингага асосан “Реал” даъвогарлик қилаётган эди. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам Поль Погбани янги шартномага кўндира олмаса, ўрнига “Ренн” таянч ярим ҳимоячисини таклиф қилишни режалаштирган.

Камавинга Франция терма жамоасида ҳам айнан Поль Погбанинг ўринбосари ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!