Грепплинг: Осиё чемпионатида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг!

4-6 май кунлари Филиппиннинг курорт шаҳарларидан бири Тагайтайда грепплинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Табиийки, ушбу қитъа биринчилигида ўзбекистонлик грепплингчилар ҳам иштирок этади.
Бугун, Ўзбекистон грепплинг терма жамоаси Филиппинга жўнаб кетишди. Қуйида, Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи делегациямиз таркиби билан танишишингиз мумкин.
Катталар
84 кг: Нодирбек Эгамбердиев;
62 кг: Абдувосид Сиддиқов;
84 кг: Улуғбек Раҳмонов;
92 кг: Азизбек Шарипов;
92 кг: Ҳусан Раҳимов:
U-20:
77 кг: Оятилло Умархўжаев
Шунингдек, Осиё чемпионатида Халқаро тоифадаги ҳакам Дилшод Мирзахўжаев фаолият юритади. Делегация раҳбари сифатида Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси раиси ўринбосари Иқбол Камилов ҳам Филиппинга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!