Григорий Колосовский: "Рақиб биздан кучлироқ эканини тан олиш лозим"

Суперлигада 25-тур якунланди. "Локомотив" жамоаси бу турда Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

"Рақиб биздан кучлироқ эканлигини тан олиш лозим. Улар бугун ғалабага ҳақли эди. Натижани эса биз билган ва тайёрланган икки легионер ҳал қилди. Агар улар бўлмаганида, биз балки очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди.

Бизда бирорта зарба ёки кескинлик юзага келтирувчи ҳаракат бўлмади. Ҳужумдан кўпроқ нарса кутган эдик. Рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди. Кураш сўнгги турда ҳам давом этади. Биз ҳам, "Сўғдиёна" ҳам сўнгги турда ўз вазифаларини бажаришга уринади", - деди Колосовский.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!