Грилиш ўзи ҳақида нохуш хабар тарқатди

“Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат трансферлардан ҳисобланган Жек Грилиш жорий мавсумни ижара асосида “Эвертон”да ўтказаётган эди. Яқинда оғир жароҳат олган янглиялик яри ҳимоячи жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди.

Грилиш ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали аҳволи ҳақида маълумот бериб, ўзи учун мавсум тугагани маълум қилди.

- Мавсумни бундай якунлашни истамасдим. Аммо бу футбол. Операция муваффақиятли ўтди. Энди тикланиш ҳақида ўйлашим керак.

Мен янада кучлироқ қайтиб, энг яхши ўйинларимни кўрсатишни режалаштиряпман. Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат, буни қадрлайман, - деб ёзди футболчи.

Жорий мавсумда Грилиш “Эвертон” сафида ўйинини анча ривожлантириб олганди. Тажрибали футболчи жами 22 та учрашувда икки гол ва олти голли узатма қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!