Гринвуд катта муаммолар ёқасида. Унинг либослари сотуви тўхтатилган

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" ўз веб-сайти ва онлайн дўконларидан зўрлашда гумон қилинаётган Мейсон Гринвуд билан боғлиқ барча маҳсулотларни олиб ташлади. 

Ҳозирда Гринвуднинг футболкасини сотиб олиш мумкин эмас. Унинг профили клуб веб-сайтида ҳамон мавжуд, бироқ у билан боғлиқ товарлар йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли англиялик футболчини ўз севгилиси Харриет Робсон зўравонликда айбламоқда. Кеча у инстаграм лентасига калтакланган суратларини жойлаштирди.   

Айни вақтда инглиз полицияси ушбу масалада суриштирув ишларини олиб бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!