Гринвурд Рэшфорднинг рекордини янгилаб қўйди
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд кеча “Ньюкасл”га қарши ўйинда гол урди ва жамоадоши Маркус Рэшфорднинг рекордини янгилади.
Sky Sports Statto нашри тарқатган хабарга кўра Гринвуд АПЛда 3 та гол урган энг ёш футболчига айланди.
Таъкидлаш керакки, Гринвуд ушбу натижани 18 ёш 86 кунлигида уддалади. Бундан аввалги рекорд эса Рэшфордга тегишли эди (18 ёш 141 кун).
Фикрлар