Гризманн: Агар Симеоне “Атлетико”дан кетса, унинг ортидан бораман
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Антуан Гризманн жамоасини алмаштириш унинг режаларига кирмаслигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Франция терма жамоаси футболчисининг айтишича, у айни дамдаги жамоаси билан ҳам кўплаб совринларга эга бўлиши мумкин.

“Ёзда Симеоненинг жамоадан кетиши ҳақида эшитганимдан сўнг, менда шубҳа ва гумонлар пайдо бўлган эди. Бироқ, у менга қўғироқ қилиб қолиши ҳақида айтди. Шундай экан, мен ҳам “Атлетико”да ўйнашда давом этаман. Унга бўлган ҳурматим чексиз ва унинг ишончини доим ҳис қиламан. Агарда Симеоне бошқа жамоага ўтса, мен ҳам унинг ортидан бораман.

Бу ердаги шерикларим менга кўп нарсани ўргатишди ва мени бошқа бир даражага олиб чиқишди. Бунинг учун улардан миннатдорман. Муҳим совринлар йўлида курашишда давом этишимиз учун ҳам “Атлетико”дан кетмоқчи эмасман”, - дейди Гризманн GQ нашрига берган интервьюсида.