Гризманн "Атлетико"нинг энг яхши тўпурари бўлгани ҳақида гапирди

Бугун тунда бўлиб ўтган Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Атлетико" баҳси "қаймоқранглилар"нинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Мазкур беллашувда гол урган Антуан Гризманн "матрасчилар" сафидаги умумий голлари сонини 174 тага етказиб олди ва клуб тўпурарига айланди. Бундан олдинги энг яхши натижа 173 гол уришга муваффақ бўлган Луис Арагонесга тегишли эди. 

"Мен учун бу ақлбовар қилмас натижа. Клуб тарихида энг яхши тўпурар бўлганимдан фахрланаман ва "Атлетико" билан янада юқори мақсадлар сари олға қадам ташлашга тайёрман", - дейди франциялик ҳужумчи ўзининг тўпурар бўлгани ҳақида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!