Гризманн бир шарт эвазига "Интер"га йўл олиши мумкин

"Барселона" клуби раҳбарияти жамоанинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманни "Интер"га беришга тайёр.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар Гризманни “нерадзуррилар”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинес эвазига қўйиб юборишга рози. Айтиш керакки, иккала футболчининг шартномасида ҳам товон пуллари бир хил - 110 миллион еврони ташкил этади.

Гризманн жорий мавсум 37 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда ўз ҳисобига 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Мартинес эса 31 та ўйинда 16 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!