Гризманн учун
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн учун "Бавария" ҳам кураш бошлади. Бу ҳақда испаниялик журналист Антонио Руис хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мюнхенликлар вакиллари ушбу трансфер юзасидан франциялик футболчининг опаси, шу билан бирга унинг агенти ҳисобланган Мод Гризманн билан боғланишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гризманн мавсум якунлангач “Атлетико”дан кетиши ҳақида эълон қилган эди. Унга эса “Барселона” клуби асосий даъвогарлиги айтилмоқда. Бироқ, футболчининг укаси унинг ПСЖга ўтишига шаъма қилган эди.