Гризманн: "Ухлаш учун жойимга ётганимда, Месси билан қандай ўйнашимни тасаввур қиламан"
Франция терма жамоаси ва "Барселона" клуби футболчиси Антуан Гризманн "Барса" сардори Месси билан бирга ўйнаш учун майдонга чиқишни ва янги мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутаётганини таъкидлаб ўтди.
"Ухлаш учун жойимга ётганимда, Месси билан қандай ўйнашимни ва биз қандай голлар уришимизни тасаввур қилиб ётаман," - деди Гризманн.
Олдинроқ, Ла Лига президенти Хавьер Тебас Гризманнинг "Атлетико"дан "кўк-анорранглилар"га қилинган трансфери бекор қилиши мумкинлиги маълум қилинганди. "Матрасчилар" бу борада Ла Лигадан буни талаб қилишган.
Франциялик футболчи 2014 йилнинг ёзидан буён "Атлетико" футболчиси бўлиб келган.
Сўнгги мавсумда, 21 та гол урди ва 10 маротаба ассистентлик вазифасини бажарди.
Илгари "Реал Сосьедад" клубида фаолият олиб борган.
Франция терма жамоасида 71 та учрашув ўтказиб 29 та гол урган.
Фикрлар