Гризманнга яна икки топ клуб харидор бўлмоқда
Ҳужумчи Антуан Гризманн қишки трансфер ойнаси вақтида ижарага юборилиши мумкин. 29 ёшли форвард учун "Интер" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.
Маълум бўлишича, Гризманн "Барселона"даги ўрнидан норози бўляпти. Агар Рональд Куман форвард масаласида фикрини ўзгартирмайдиган бўлса, унда француз жамоасини ўзгартиради.
Италияликлар учун Антуаннинг шахсий шартномаси бўйича муаммо вужудга келиши мумкин. Айни дамда Каталонияда 18 миллион евро маош олаётган футболчининг 2022/23 мавсумдаги иш ҳақи 23 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.
Жорий мавсумда Гризманн Испания чемпионатида 3 та ўйинда 61 дақиқа ҳаракат қилди.
Фикрлар