Гризманнга янги жамоа топилди
“Манчестер Сити” ёзги трансферлар вақтида Серхио Агуэро ўрнига тўпурар ҳужумчи олишни мақсад қилган.
“Шаҳарликлар” бу борада асосий нишон сифатида “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни белгилаган эди. Клуб ҳужумчи учун 100 миллион фунт таклиф қилиб, лондонликлардан рад жавобини олди.
Энди захира варианти сифатида Хосеп Гвардиола ўз жамоасига Антуан Гризманни таклиф қиляпти. “Барселона” Месси билан шартнома имзолаш имконига эга бўлиш учун катта маош оладиган бир неча юлдузларини сотишга қарор қилган.
Кетадиганлар рўйхатига тушган франциялик тўпурар ҳам трансферга қўйилади. Каталонияликлар бу ўйинчи учун 50 миллион евро сўраяпти.
Агар бу трансфер ҳам ўхшамаса, “шаҳарликлар” Италия чемпионати ғолиби – “Интер”дан Лаутаро Мартинес, “Боруссия”дан Эрлинг Холанд ва “Саутгемптон”дан Дэнни Ингзни олишга ҳаракат қилади.
Фикрлар