Гулжаной Наимова таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати бронза медали совриндори
Ads

2017 йил 16-22 октябр кунлари Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида пара-таэквондо бўйича Жахон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилди. Мазкур чемпионатда 59та давлатдан 263та спортчи куч синашдилар.

Жумладан аёллар ўртасида кечган бахсда +58кг вазн тоифасида иштирок этган хамюртимиз Гулжаной Наимова  Бразилиялик рақиби Менезес Деборани мағлуб этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жахон чемпионати Япониянинг Токио шахрида бўлиб ўтадиган Токио-2020 XVI Паралимпия ўйинларига рейтинг очко берувчи йирик мусобақалардан бири хисобланади.