Гулноза Матниёзова Португалия Гран-Приси кумуш медаль соҳибаси!

 -70 кг вазн тоифасида беллашувларда иштирок этган дзюдочимиз Гулноза Матниёзова финал баҳсида хорватиялик спортчи Барбара Матич билан кураш олиб борди ва ушбу учрашувда ҳамюртимизга бироз омад етишмади.

Спортчимиз Португалия Гран-присининг кумуш медалини қўлга киритди. Гулноза бунга қадар Лхагвадулам Сарансецег (Мўғулистон), Элена Денг (Австрия), Алина Ленгвеилер (Швецария), Лусси Жаррот (Франсиялик), Аоифе Коучлан (Австралия) каби рақибларини догда қолдирган эди. Такидлаш керак, ушбу медаль билан бирга Матниёзова жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 490 очкони ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Шунингдек, терма жамоамизнинг яна икки нафар аъзоси Обидхон Нўмонов (-73 кг) ва Нурбек Муртазоев (-81 кг) турнирни кучли бешликда якунлашди. Ушбу натижа билан улар жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 252 очкога ҳам эга бўлишди!

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!