Гуруҳдаги рақибимиз ўртоқлик ўйини учун янги жой топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Конго Демократик Республикаси терма жамоаси жаҳон чемпионати олдиданги сўнгги назорат учрашувини Францияда Чилига қарши ўтказади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Аввалроқ беллашув Испанияда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ маҳаллий ҳокимият вакиллари учрашувни қабул қилишдан бош тортди. Уларнинг таъкидлашича, бу май ойида Конго ҳудудида қайд этилган Эбола эпидемияси фонида эҳтиёткорлик чораси сифатида қабул қилинган қарордир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра,  Конго Демократик Республикаси  ва қўшни Угандада ушбу касалликка чалинган 500 дан ортиқ ҳолат расман тасдиқланган, улар орасида ўнлаб ўлим ҳолатлари ҳам бор.

Конго Демократик Республикаси  футбол федерацияси вакиллари миллий жамоа аъзоларидан ҳеч бири ватанида яшамаслигини таъкидламоқда. Шу боис 9 июнга белгиланган ўйин соғлиқ учун хавф туғдирмаслиги айтилмоқда. Шунга қарамай, учрашув томошабинларсиз ўтказилади, футболчиларга эса оммавий ахборот воситаларига интервью бериш тақиқланади.

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Конго Демократик Республикаси терма жамоаси Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон футболчилари билан бир гуруҳдан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!