Гути: "Челси" "Барселона" тўсиғидан ўта олади

Мадриднинг “Реал” клубининг яқин ўтмишдаги юлдуз футболчиларидан бири, айни дамда эса “қироллик клуби”нинг ёшлар жамоаси мураббийи ҳисобланган Гути УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидан ўрин олган “Челси” – “Барселона” жуфтлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен “Барселона”нинг Чемпионлар лигасидаги сўнгги натижаларини кўрдим. Мусобақанинг 1/8 ҳамда 1/4 финал босқичлари улар учун ўта оғир кечган. Шунинг учун мен “Челси”нинг кейинги босқичга чиқишига кўпроқ ишонаман”, - дейди Гути.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс 20 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!