Гвардиола Агуэро янги мавсумни қайси жамоада бошлашини айтди
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэронинг кейинги манзили "Барселона" бўлишига ишонмоқда.
“Бу сирми? Агуэро “Барса” билан келишувга эришишга яқин кўринади. Бу менинг юрагимдаги клуб. Серхио ерда у барча замонларнинг энг яхши футболчиси бўлган Месси билан ўйнайди. Бу унга ёқишига ишонаман. Эҳтимол, у билан бирга жамоа янада кучаяр”, - деди испаниялик мутахассис.
Шу ёз 32 ёшли аргентиналик футболчининг “Манчестер Сити” билан тузган амалдаги шартномаси ўз якунига етади ва шундан сўнг у эркин агентга айланади. Европа нашрлари уни “Барселона” билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаши ҳақида ёзмоқда.
Агуэро “шаҳарликлар” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган 10 йил давомида ўз ҳисобига 260 та гол ҳамда 73 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар