Гвардиола аламли мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар лигаси ярим финалида "Реал"га учралган мағлубиятга изоҳ берди. 

"Биз яқин эдик. Бироқ якунда финалга чиқа олмадик. Ҳаммаси оддий. Биринчи таймда яхши ўйнай олмасакда, катта муаммоларга дуч келмадик. 

Жамоам голдан кейин кўп ҳужумлар уюштирди. Биз ўз ўйинимизни топиб, кўплаб ҳужумлар уюштирдик ва футболчилар майдонда ўзларини қулай ҳис қила бошлади. "Реал" сўнгги 10 дақиқада ҳужум қилгани йўқ, биз эса жабр кўрдик. 

"Қироллик клуби" сафида Милитао, Винисиус, Родриго ва Бензема жарима майдони атрофида пайдо бўлди ва бир-бирларига тўп узатиб, гол уришди. 

Футболда олдиндан ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Барчасини бошидан кўриб чиқамиз ва қайтишимиз ва қайта олишимиз зарур. Олдинда бизни яна 4 та учрашув кутиб турибди", - деди Гвардиола.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хасанов Сахобиддин
05/05/2022 13:10
Эх Гвардиола, Гвардиола