Гвардиола: "Арсенал"ни фақат майдондаги ишларини олқишлашим мумкин
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Кубоги ярим финали "Арсенал" билан ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашувдан сўнг Артетани қўлини сиқиб қўйдим. Рақиб жамоага доимо ҳурматда бўлганман. "Арсенал"ни фақат майдондаги ишларини олқишлашим мумкин, ундан ташқари қилган ишлари эса ҳурматга лойиқ эмас. Аммо уларни табриклайман ва финалда омад тилайман", - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, лондонликлар ҳам "Сити"нинг икки мавсумга Еврокубоклардан четлатилиш тарафдори бўлган эди.
Фикрлар