Гвардиола “Барса”да Хавининг ўрнини олишга тайёр

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Арсенал”ни муваффақиятли бошқараётган шогирди Микель Артета ҳақида фикр билдириб, ўзи “Барселона”га қайтишга тайёрлигини ҳам айтиб ўтди.

- Артетанинг “Арсенал” билан муносабати менинг “Барселона”га бўлган қарашларимга ўхшайди. “Манчестер Сити” бошқаришим ёки исталган жойда ишлашим мумкин, лекин “Барселона” мени чақирса, ҳаммасини ташлаб, Каталонияга бораман. Чунки бу менинг клубим.

Артета менинг ёрдамчим бўлиб ишлаган даврлардаги бир ўйинни эслайман. Одатда, у голларимизни нишонлаб, сакраб юрарди. Ўша баҳсда биз кўп гол урдик. Мен уларни нишонладим. Қарасам, Артета жойида жимгина ўтирибди. Рақиб “Арсенал” эди. Ўшанда бу жамоа унга ёқишини билиб қолганман.

Ҳаммамизнинг орзумиз бор. Артета ўзи орзу қилган клубга ишга ўтганини биламан. У “Арсенал”нинг фанати, чунки ўша ерда ўйнаган, сардор бўлган, клубни севган. “Арсенал”дан чорлов бўлганида мен унинг йўлини тўсишни истамадим, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!