Гвардиола “Барса”дан Хавини ҳайдамай туришни сўради

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Испания Суперкубогидаги мағлубиятдан кейин “Барселона”га қандай маслаҳат беришини сўрашди.

- Маслаҳатим қандай бўлади? Хотиржамликни сақланг. Бу финал бой берилди. Лекин келаси ҳафта бошқа мусобақалар, янги ўйинлар бор. Ҳозир ўз ходимларингизни асранг ва мавсум охирида нима қилиш керак бўлса, шунга қўл урасизлар.

Ўзим томонидан Хави ва унинг шогирдларини тўлиқ қўллаб-қувватлашимни билдираман. Улар сари қадам ташлаш керак. Улар савия борлигини, сифатли жамоа бўла олишганини намойиш қилишди ва бир соатда ҳаммаси тескари томонга ўзгармаслиги керак.

Замонавий футбол тезкор қарорларни талаб қилади. Финални ютқаздингми? Жуда яхши, рақибни табрикла ва ўзинг энди нима қилиш кераклигини ўйлаб,  фақат олдинга бос, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998934037982
16/01/2024 20:23
Uzing qutqar Barsani.
Butun dunyo seni kutyapti
&
+998934037982
16/01/2024 20:22
Barsaga kel.kutamiz