Гвардиола “Барса”нинг йўлини тўсолмайди

  • 26 Oct 20:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Барселона”  таклиф қилаётган Эрик Гарсияни жамоада ушлаб қола олмаслиги маълум бўлди. 

Tecno

Испаниялик мутахассис ўз ҳамюртини “шаҳарликлар” таркибида қолишга қўндириш мақсадида уни асосий таркибда ўйнатиб келаётган эди. Бироқ, Пепнинг бу сиёсати иш бермади. Гарсиянинг ўзи Каталонияга қайтиб кетиш фикридан қайтмади ва ўз мақсадини қатъий тарзда билдирди.

“Барселона”да тарбияланган Эрик Гарсия “Манчестер Сити” билан ёзда тугайдиган шартномасини узайтиришдан бош тортди.  

Агар манчестерликлар қишда уни “Барселона”га сотмаса, унда 19 ёшли ҳимоячи ёзда эркин агент сифатида кетади ва каталонияликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.

Comments

You must be logged in to commet!