Гвардиола: "Барселона"га қайтаман, фақат президент сифатида эмас
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола келажакда "Барселона"га қайтиши, бироқ президент лавозимида эмас.
“Менинг “Барселона” президенти бўлишим ҳақида унутинглар. Мен “Барса”га қайтаман, лекин президент бўлиш учун эмас. Бу лавозимда ишлаш учун етарли билимга эга эмасман. Мен шунчаки яхши мураббий бўлишни хоҳлайман”, - дейди Гвардиола.
Маълумот учун, Гвардиола асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар сафида футболчи сифатида 382та учрашувда майдонга тушган. Мураббий сифатида эса жамоани 4 йил бошқарган.
Фикрлар