Гвардиола бир шогирдидан воз кечишга рози бўлди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола португалиялик ярим ҳимоячи Матеуш Нунешни қўйиб юборишга рози бўлди.

Испаниянинг мутахассиснинг бу қарорга келиши Илкай Гюндоғаннинг клубга қайтгани билан боғлиқ. Унгача Нунеш ўйин амалиёти камлигидан шикоят қилаётган эди. Собиқ сардорнинг қайтиши 25 ёшли футболчининг йўлларини ёпади.

Daily Star нашрининг ёзишича, Гвардиола Нунешнинг кетиўига тўсқинлик қилмоқчи эмас. Гарчи бу футболчи клубга қимматга тушган бўлса-да, унинг хизматлари керак бўлмай қолди.

“Шаҳарликлар” ўтган ёз Илкай Гюндоған жамоани тарк этганидан кейин Нунешни “Вулверхэмптон”дан олиш учун 54 миллион фунт сарфлаган эди.

Айни пайтда португалиялик ўйинчига “Ливерпуль”, “Челси”, “Ньюкасл”, “Вест Хэм” ва “Эвертон”дан жиддий қизиқиш бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!