Гвардиола: Биринчи навбатда уларга уй топишимиз керак

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг мавсумлар оралиғида амалга оширган трансферлари ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" бу ёзда Кэлвин Филлипс ва Эрлинг Холанд билан шартнома имзолади.

“Биз янги ўйинчиларга ортиқча босим ўтказа олмаймиз. Биз биринчи навбатда уларга уй топишимиз керак. Шундагина уларнинг машғулотлардаги кайфияти кўтарилади”, - деди Гвардиола матбуот анжуманида.

26 ёшли ярим ҳимоячи Кэлвин Филлипс “Манчестер Сити”га “Лидс”дан 60 миллион еврога кўчиб ўтган бўлса, 21 ёшли ҳужумчи Эрлинг Холанд учун “Сити” “Боруссия”га 75 миллион евро тўлаган. Тез орада “Брайтон” аъзочи Марк Кукурелья ҳам "шаҳарликлар"  сафига ўтиши мумкин. Уни шахсан Гвардиоланинг ўзи жамоада кўришни хоҳламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!