Гвардиола Бравони Нойер ва тер Штегенга тенглаштирди

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола сўнгги пайтларда кўп танқидларга учраётган Клаудио Бравонинг “Халл Сити”га қарши ўйинидан кўнгли тўлганини айтиб ўтди.

“Мен бу ўйинга Бравони туширмаслигимга ҳеч қандай асос йўқ эди. Кабалеро ҳам яхши формада. Аммо, ҳар доим ўйиндан аввал кимни майдонга туширишни мен ҳал қиламан. Бу сафар Бравони туширишга қарор қилдим.

Клаудио бизнинг ўйин услубимизга тўлиқ мос келади ва у бу борада ҳудди Нойер ҳамда тер Штеген каби дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири саналади. Унинг оёқлари билан яхши ҳаракат қила олиши бизнинг ўйинимизга ёрдам беради”, - дейди Гвардиола клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Браво гол ўтказиб юборишни “канда қилмаяпти”

АПЛ. “Манчестер Сити” ишончли тарзда “Халл”ни таслим қилди

Эслатиб ўтамиз, Браво “шаҳарликлар” таркибида январь ойидан буён илк марта “Халл Сити”га қарши ўйинда иштирок этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!