Гвардиола: Бу поезд ҳаётда бир марта келади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз вақтида "Бавария"ни бошқарганидан афсусланмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис Мюнхен клубини 2013 йилдан 2016 йилгача бошқарган ва 3 марта Бундеслигада, 2 марта Германия кубогида, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

“Тухелнинг тайинланиши ҳам, Нагельсманнинг ишдан бўшатилиши ҳам мени ҳайратда қолдирди. Мен аслида нима деб ўйлаётганимни айта олмайман. Бир мураббий ишдан бўшатилса, ўрнига келган мураббий фаолиятини муваффақиятли бошласа, одамлар тўғри қарор қабул қилинди, дейишади. Акс ҳолда улар собиқ мураббийини соғиниб қолишади.

Иккала мураббий ҳам ижодкор. Нагельсманга қарши қийин бўларди, Тухельга қарши ҳам қийин бўлади.

"Бавария" чақирганда, албатта кетиш керак. Бу поезд ҳаётда бир марта келади. "Бавария"даги фаолиятимдан ва бу клуб оиламга қандай ғамхўрлик қилганидан бир сония ҳам афсусланмайман.

"Манчестер Сити"га кўчиб ўтганимда, бу ерда бунчалик узоқ ишлашимни ўйламагандим. Лекин одатда режаларингиз амалга ошмайди”, - деди "шаҳарликлар" бош мураббийи.

Бугун, 11 апрель куни УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финали доирасида “Бавария” ва “Манчестер Сити” ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!